Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сон қарори билан тасдиқланган Давлат дастурида кўрсатиб ўтилган топшириқлар, Навоий вилоят ҳокимлигининг 2022 йилга мўлжалланган 2022 йил 26 январдаги 06-06/78-сонли чора-тадбирлар режаси ва вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 2022 йил 1 февралдаги 09-01-01/318-сонли кўрсатма хати ижросини юзасидан Навоий шаҳридаги КТМП ҳудудида яшовчи шаҳар аҳолиси орасида ОИВ инфекциясининг профилактикаси, юқиш йўллари ва эпидемиологияси бўйича тадбир ўтказилиб, ОИВ инфекция профилактикаси борасида эслатма ва брошуралар тарқатилди.
Шунингдек, Навоий шаҳридаги КТМП ҳудудида яшовчи шаҳар аҳолиси орасида ОИВ инфекциясига ва гемоконтакт (вирусли гепатит В ва С) инфекцияларга ихтиёрий равишда тезкор усулда скрининг текширувидан ўтказилди.