Республика ОИТСга қарши кураш марказининг Мобил клиникаси Самарқанд вилоятининг касалланиш кўрсаткичи юқори ва етиб бориши қийин бўлган ҳудудлари, жумладан Нуробод, Қўшработ ва Каттақўрғон тумани махаллаларининг аҳолиси орасида жорий йилнинг январ ойида ОИВ, вирусли гепатитлар, заҳм ва Covid-19 га бепул скрининг текширувлари ва тиббий кўрик ўтказилди.
Тиббий кўрик натижасида аниқланган беморлар хос равишда тегишли даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилди, улар орасида касалликларнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига риоя қилишга доир тушунтириш-тарғибот ишлари амалга оширилди. Ушбу жараёнда Самарқанд вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан аҳоли орасида жинсий алоқа йўли билан юқадиган юқумли касалликларга доир тарғибот ишлари амалга оширилди, уларга ахборот-тарқатма материаллари тарқатилди.