Мобил клиника Республика ОИТСга қарши курашиш марказининг 2023 йил 04 майдаги 30-сонли буйруқ иловасида кўрсатилган жадвал асосида Навоий вилоятида бўлди.
Навоий вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасидан тегишли мутахассисларини фаол жалб этган ҳолда Навоий вилоятининг Хатирчи, Кармана ва Қизилтепа туманларининг марказидан олис ҳудудларда жойлашган қишлоқ аҳолисига тиббий хизматлар кўрсатилишига доир тадбирларни амалга оширдилар.
Мазкур тадбирлар давомида гинеколог, терапевт, юқумли касалликлар шифокори, офтальмолог ва ультратовуш текширув шифокори, лаборатория шифокори ва бошқа тажрибали тор доирадаги шифокорлар жалб этилиб фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказилди, ОИВ, вирусли гепатит В ва С турларига, захм касалликларига тиббий текширувдан ўтказилди мусбат натижали шахсларга кейинги даво чораларини кўрсатилиши учун вилоят даволаш профилактика муассасаларига йўналтирилди.
Қолаверса аҳолига керакли бирламчи тиббий маслаҳатлар ҳамда ОИВ/ОИТС масалалари, жинсий алоқа йўли орқали юқадиган касалликлар ва соғлом турмуш тарзи юзасидан тегишли маслаҳатлар берилди.