Мобил клиника Қашқадарё вилояти Китоб туманида!!!
Россия Федерациясининг “Инфосвязь” жамғармаси орқали Шарқий Европа ва Марказий Осиёга ОИВ/ОИТС ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш, назорат қилиш ва назорат қилишда техник ёрдам дастури доирасида тақдим этилган МОБИЛ КЛИНИКА, Республикасида ОИТСга қарши кураш маркази мутахасисслари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларини фаол жалб этган ҳолда ҳозирги кунда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида етиб бориди ва туманнинг олис қишлоқ аҳолисига тиббий хизматлар кўрсатилишига доир тадбирларни амалга оширишни бошладилар.
Мазкур тадбирлар давомида гинеколог, терапевт, юқумли касалликлар шифокори, офтальмолог ва ультратовуш текширув шифокори, лаборатория шифокори ва бошқа тажрибали тор доирадаги шифокорлар жалб этилиб фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказишни ва аҳолига керакли бирламчи маслаҳатлар беришни бошлашди.