Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3493-сонли қарори билан тасдиқланган “2018 йилда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Давлат дастури” ни 16-19 бандлари, 2018 йил 22 июндаги ПҚ-3800-сонли қарори билан тасдиқланган “ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва касалхона ички инфекциялари профилактикаси бўйича амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини оширишга доир комплекс кўшимча чора-тадбирлар”нинг 21,22 бандлари ижросини самарали таъминлаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш-тарзини тарғиб қилиш, гиёҳвандлик, ОИТС каби салбий оқибатларнинг олдини олиш, ёшлар орасида ташвиқот-тарғибот ишларини кучайтириш мақсадида Гулистон шаҳри Драма театри биноси худудида 2021 йил 1 июн кунида “Биз ёшлар соғлом турмуш тарафдоримиз. Биз ОИВ инфекциясига қаршимиз!” шиори остида тадбир ўтказилди.